«ўзбекистон терма жамоаси» тегли мақолалар


«Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги натижаси бўлди» — Twitter фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида
16 июнь 2021, 09:28 1

«Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги натижаси бўлди» — Twitter фойдаланувчилари Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Вадим Абрамов шогирдлари саралаш ўйинларининг 2-босқичида қолиб кетишди. «Газета.uz» Twitter фойдаланувчиларининг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.

«Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман». Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини ҳақида
16 июнь 2021, 01:35

«Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман». Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини ҳақида

«Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатойим», — дейди футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувидан кейинги матбуот анжуманида. У мухлисларнинг ишончини оқлолмагани учун узр сўради.

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига ютқазиб, Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди
16 июнь 2021, 00:58

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига ютқазиб, Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистони терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдаги голларга Салман Альфараж ва Али Алҳассан муаллифлик қилишди. 25, 33 ва 52-дақиқада урилган голлар саудияликларга ғалаба келтирди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичига ўтолмади ва Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолди.

ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди
12 июнь 2021, 02:30

ЖЧ-2022 саралаш босқичи: Ўзбекистон Яман устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман терма жамоасига билан бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан пенальтидан киритилди. Иккинчи бўлимда эса Одил Аҳмедов Яман дарвозаси томон қўйилган иккинчи пенальтини голга айлантира олмади.

Ўзбекистон терма жамоаси Cингапур устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди
8 июнь 2021, 10:01

Ўзбекистон терма жамоаси Cингапур устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди
30 март 2021, 15:29

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани мағлуб этди, Ироққа енгилди

26 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана Б ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Гана термасига қарши кечган ўйинда Ўзбекистон МТЖ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ироқ термасига Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг